ҚР Олий суди судьялари Озарбайжонга ташриф буюрди
21 Декабрь 08:59

ҚР Олий суди судьялари Озарбайжонга ташриф буюрди

BAKU. Kazinform - Қозоғистон Олий суди делегацияси Озарбайжонга ташриф буюрди, дея хабар беради Кazinform Олий суд сайтига таяниб.

Делегация таркибида судьялар Нуржан Қаипжан, Ирина Калашникова, Герман Нурбаев, Аслан Тукиев, Ербол Умиралиев, департамент вакиллари Жанат Бекжанов ва Арман Жукеновлар бор.

Ташриф Америка Адвокатлар Ассоциацияси (ABA ROLI) кўмагида ташкил этилди. Мақсад – маъмурий адлия тизимининг ижобий тажрибасини ўрганиш ва судлар фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий таъминлаш.

Делегация аъзолари Озарбайжон Олий суди раиси Рамиз Рзаев билан учрашди. Меҳмонлар олий суд органи бошқарув ҳайъати фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Шунингдек, адвокатура раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Бундан ташқари, Қозоғистон судьяларининг Боку апелляция суди ва Сумгаит судига ташриф буюриши кутилмоқда.






Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив