+7 (701) 759 90 19
USD 423.95 EUR 495.81
RUB 5.84 CNY 65.6
Янгиликлар

ҚР Парламенти Сенати Раиси Ўзбекистон Президенти билан учрашди

5 Июнь 10:02
Баҳам кўринг:
ҚР Парламенти Сенати Раиси Ўзбекистон Президенти билан учрашди

TASHKENT. Kazinform – Қозоғистон Парламенти Сенатининг Раиси Маулен Ашимбаев Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистонда талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди Ўзбекистон август ойида хориждан 236 624 дона мобил телефон импорт қилган Люк Бессон «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент  халқаро кинофестивалида иштирок этади

Сенат матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон Президенти юқори даражадаги барқарор ва самарали муносабатлар орқали эришилган дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикликка асосланган ҳозирги қозоқ-ўзбек алоқаларини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида, Сенат Раиси Маулен Ашимбаев Ўзбекистон раҳбарига қабул учун миннатдорлик билдирди ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломини етказди.

Маулен Ашимбаев, шунингдек, парламентдаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича мажлисдаги ҳамкасблари билан биргаликда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

Қозоғистон Сенатининг Спикери икки мамлакат президентлари ўртасидаги ҳамкорликнинг юқори даражасини қайд этди ва уни икки мамлакат парламентлари орқали қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади. Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга катта аҳамият беради.

Сенат Спикери Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик фаол ривожланиб бораётгани ва ҳар томонлама ўзаро тушунишга эришилганлигини таъкидлади.

Маулен Ашимбаев, шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик икки мамлакат келажагига ижобий таъсир кўрсатишига ишонч билдирди. Яхши қўшничилик, конструктив ва ўзаро манфаатли муносабатлар мамлакатларимиз фаровонлигининг гаровидир.

«Бизнинг яқин, ҳар томонлама ва ишончга асосланган муносабатларимиз ҳар икки мамлакатнинг миллий манфаатларига жавоб беради. Давлатлар раҳбарлари даражасидаги ишончли ва самарали мулоқот ана шундай ҳамкорликнинг асосидир. Қозоғистон парламенти сенати Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва стратегик шерикликни ривожлантириш учун зарур бўлган барча нарсани қилади», - деди Маулен Ашимбаев.

Шунингдек,учрашувда, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш истиқболлари, халқаро майдондаги ҳамкорлик ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив