ҚР Президенти Адлия вазирни қабул қилди
29 Январь 18:40

ҚР Президенти Адлия вазирни қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Адлия вазири Марат Бекетаевни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Қасим-Жомарт Тоқаевга Адлия вазирлиги ўтган йилги ишининг асосий натижалари тўғрисида маълумот берилди.

Адлия вазири Президентга қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг ҳуқуқий экспертизаси тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, у тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Марат Бекетаевнинг сўзларига кўра, адвокатлар ва юридик маслаҳатчилар фаолиятини тартибга солиш, уларнинг ишларини рақамлаштириш, ушбу соҳа мутахассисларининг касбий маҳоратини ошириш, интизомий функцияларни ривожлантириш бўйича қатор ташаббуслар амалга оширилмоқда.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Марат Бекетаевга қонун лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишларни давом эттириш, фуқаролар ва тадбиркорларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича юқори даражадаги ташаббусларни амалга оширишни буюрди.


Янгиликлар

Архив