ҚР Президенти аниқлаштирилган республика бюджети тўғрисидаги фармонни имзолади
9 Апрель 09:22

ҚР Президенти аниқлаштирилган республика бюджети тўғрисидаги фармонни имзолади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 2020 йил 8 апрелдаги 299-сонли «2020 йилги аниқлаштирилган республика бюджети тўғрисида» Фармонни имзолади, деб хабар беради Акорда.

Жаҳон иқтисодиётидаги мавжуд вазият, товар бозорларидаги нархлар ҳолати, шунингдек, глобал коронавирус пандемиясини ҳисобга олган ҳолда, 2020 йил учун макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози аниқланди.

Ушбу прогноз ва ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш зарурати 2020 йилги республика бюджети параметрларини белгилаш учун асос бўлади.

Янгиликлар

Архив