USD 435.1 EUR 493.27
RUB 5.69 CNY 68.63
Янгиликлар

ҚР Президенти бирқатор халқаро компаниялар вакиллари билан учрашди

3 Декабрь 16:17
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти бирқатор халқаро компаниялар вакиллари билан учрашди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада бирқатор халқаро компаниялар вакиллари билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Ҳукумат муайян гуруҳлар манфаати учун эмас, балки халқ манфаати учун ишлаши керак - Тоқаев Қозоғистонда тадбиркорларнинг янги авлоди пайдо бўлади Қасим-Жомарт Тоқаев бизнесни университетларга ҳомийлик қилишга чақирди

«Инвестиция жалб қилиш соҳасида тизимли ва кенг қамровли иш олиб бориш, бизни Марказий Осиёдаги энг йирик, постсовет маконидаги энг тез ривожланаётган иқтисодиётларидан бирига айлантирди. Мустақиллик йилларида тўғридан-тўғри жалб қилинган инвестициялар 370 миллиард доллардан ошди. Давлат сармоядорларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият беради. Биз ҳар бир инвесторни индивидуал ва комплекс қўллаб-қувватлаш принципини жорий этдик», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президентнинг сўзларига кўра, жаҳондаги етакчи уран қазиб олувчи корхона «Қазатомөнеркәсіп» ҳамда молиявий технологиялар бўйича минтақадаги етакчи компания Kaspi.kz IPO сармоя бозоридаги динамикани оширишга салмоқли ҳисса қўшган.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таъкидлашича, ҳозирда мамлакатда кенг кўламли хусусийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

«Бугунги кунда иқтисодиётнинг турли соҳаларида, хусусан, нефт ва газ, энергетика, инфратузилма соҳаларида 700 дан ортиқ давлат корхоналарини кенг миқёсда хусусийлаштириш бўйича иш олиб борилмоқда», - деди Президент.

Тадбирда, шунингдек, «Blackrock», «Luxor Capital», «Lugard Road Capital», «Aberdeen Asset Management», «Capital Group», «Sands Capital», «Alameda Research & FTX», «Kingsway Capital» компаниялари раҳбарлари нутқ сўзлади.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив