ҚР Президенти: Бизнинг мақсадимиз самарали давлат ва адолатли жамият яратишдир
18 Март 11:47

ҚР Президенти: Бизнинг мақсадимиз самарали давлат ва адолатли жамият яратишдир

NUR-SULTAN. Kazinform – Мақсадимиз самарали давлат ва адолатли жамият яратишдир. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бугун бир қатор фуқароларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш маросимида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Аввало, барчангизни Улуснинг улуғ куни билан чин қалбимдан табриклайман. Бу узоқ тарихга эга байрамдир. Наврўз табиатни уйғотади, ҳаётга озуқа беради, янгиланишга, тикланишга чорлайди», – деди Президент.

Қозоғистон Президенти кечагина халққа Мурожаатномасини эълон қилгани ва «Янги Қозоғистон»ни барпо этишга йўл очадиган муҳим ташаббусларни илгари сурганини таъкидлади.

«Буларнинг барчаси мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотларнинг табиий давомидир. Мақсадимиз самарали давлат ва адолатли жамият барпо этиш, халқимиз фаровонлиги ва турмуш сифатини оширишдан иборат. Асосийси, азиз Мустақиллигимизни ҳимоя қилиш ва Қозоғистонни кучли давлатга айлантириш», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив