ҚР Президенти БМТ Бош Ассамблеяси 76-сессияси раиси билан учрашади
11 Август 10:01

ҚР Президенти БМТ Бош Ассамблеяси 76-сессияси раиси билан учрашади

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ақорда қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси раиси Абдулла Шаҳид билан учрашади, дея хабар беради Kazinform Ақорда БОРТ №1 матбуот хизматининг Telegram-каналига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 76-сессияси раиси Абдулла Шаҳид расмий ташриф билан Қозоғистонга келиши ҳақида хабар берилган эди .

Ташриф доирасида Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти, Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ёшлар, илмий жамоатчилик, БМТ вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

БМТ Бош Ассамблеяси раиси бошчилигидаги делегация 11-12 август кунлари Қозоғистонда бўлади.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив