+7 (701) 759 90 19
USD 422.87 EUR 503.38
RUB 5.6 CNY 64.3
Янгиликлар

ҚР Президенти БМТ Бош ассамблеясининг умумий дебатларида нутқ сўзлайди

23 Сентябрь 12:26
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти БМТ Бош ассамблеясининг умумий дебатларида нутқ сўзлайди

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев БМТ Бош ассамблеясининг юбилей 75-сессиясининг умумий сиёсий баҳсларида нутқ сўзлайди. Бу ҳақда ҚР Президентининг матбуот котиби Берик Уали маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
2023 йилга келиб шифокорларнинг маоши 2,5 баравар кўпаяди ҚР Президенти: Мавжуд вазиятга қарамай, Қозоғистон ривожланишнинг стратегик мақсадларини амалга оширмоқда Давлат раҳбари Қарағандида янги таълим ва спорт муассасалари билан танишди

Давлат раҳбари 23 сентябрь куни Нур-Султан вақти билан соат 19:45да видеоконференция орқали нутқ сўзлаши режалаштирилган.


Президент бугунги дунёнинг долзарб муаммолари ва қийинчиликлар, шу жумладан коронавирус пандемиясига қарши кураш, глобал иқтисодиётни тиклаш, ядро қуролидан воз кечиш ва тарқатмаслик ҳамда иқлим ўзгаришини ҳал қилиш масалаларига тўхталади.


Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, халқаро ҳамкорлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашда БМТнинг ролини кучайтиришга эътибор қаратади.


Бундан ташқари, Президент 2030 йилгача барқарор ривожланиш кун тартибини амалга ошириш, «яшил иқтисодиёт»ни ривожлантириш ва Марказий Осиёда минтақавий саъй-ҳаракатларни жонлантириш масалаларига эътибор қаратади.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив