ҚР Президенти Бош вазирни қабул қилди
14 Декабрь 17:12

ҚР Президенти Бош вазирни қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаевга жорий йилнинг 11 ойида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, инфляцияга қарши курашиш чора-тадбирлари, санитария-эпидемиология ҳолати ҳақида маълумот берилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига асосланиб.

Асқар Мамин Қозоғистон иқтисодиёти пандемияга муваффақиятли мослашгани ва иқтисодий ўсиш жадал суръатлар билан ўсиб бораётганини таъкидлади. 11 ой якунлари бўйича ялпи ички маҳсулот 3,8 фоизга ўсди.

Президентга жорий йилнинг январ-октябр ойларидаги ташқи савдо айланмаси кўрсаткичлари ҳақида маълумот берилди. Бош вазирнинг қайд этишича, ташқи савдо ҳажми 82,2 миллиард долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,1 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, экспорт 23,5 фоизга ошиб, 49,1 миллиард долларни ташкил этди. Қайта ишланган маҳсулотлар экспорти 24,4 фоизга ошди. Савдо баланси 16 миллиард долларга етди.

Давлат раҳбарига озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш, инфляцияга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан маълумот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга мамлакатдаги санитария-эпидемиологик вазият, жумладан, эмлаш суръати ҳақида ҳам маълумот берилди.

Асқар Мамин Президентга хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилишни кучайтириш, кичик ва ўрта бизнес салоҳиятини ошириш, ҳудудларни ривожлантириш, ишлаб чиқариш соҳасини ўстириш орқали иқтисодиётни янада диверсификация қилишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳақида сўзлаб берди.


Янгиликлар

Архив