ҚР Президенти Бош вазирни қабул қилди
9 Август 17:47

ҚР Президенти Бош вазирни қабул қилди

NUR-SULTAN. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга 2022 йилнинг январ-июл ойларидаги мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳақида маълумот тақдим этилди, деб хабар беради Кazinform.

Алихан Смаиловнинг сўзларига кўра, ушбу даврда ялпи ички маҳсулот ўсиши 3,2 фоизни ташкил этди. Маҳсулот ишлаб чиқариш 3,3 фоизга, хизматлар кўрсатиш 2,4 фоизга ўсди.

Қурилиш, савдо, ишлаб чиқариш, шунингдек, транспорт ва алоқа соҳаларида сезиларли ўсиш кузатилмоқда.

Бош вазир Давлат раҳбарига ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархини чеклаш бўйича Ҳукумат чора-тадбирлари ҳақида маълумот берди.

Ҳукумат 2022-2024 йилларга мўлжалланган озиқ-овқат хавфсизлиги режасини амалга оширмоқда.

Бош вазир инфляция даражасини пасайтириш, иқтисодиётни монополиядан чиқариш, мамлакатнинг транзит-транспорт салоҳиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида ҳисобот берди.

Алихан Смаиловнинг айтишича, умумий қиймати 22,2 триллион тенгелик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Ҳукумат раҳбари Қозоғистонни 2023-2025 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозини Президентга тақдим этди.

Президент иқтисодиётни таркибий ўзгартиришлар ва монополиядан чиқаришни давом эттириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, у аҳоли даромадларини оширишни таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.


Янгиликлар

Архив