+7 (701) 759 90 19
USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

ҚР Президенти давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди

16 Август 18:37
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди

SEUL. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳрига давлат ташрифи билан келди. Бу ҳақда ҚР Президентининг матбуот котиби Берик Уали маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Қасим-Жомарт Тоқаев: Муҳтож инсонларга ғамхўрлик кўрсатиш -  қонимизда бор  фазилат Сеулда кунлик коронавирус юқтириш даражаси рекорд даражага етди Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Биринчи Президент – ​​Елбасы ҳақидаги китоби португал тилида нашр этилди

Қасим-Жомарт Тоқаев пандемия бошланганидан буён Жанубий Кореяга ташриф буюрган биринчи жаҳон раҳбари.

Давлат ташрифи дастури жуда катта. Эртага, 17 августда президент Мун Чжэ Ин билан музокаралар режалаштирилган. Томонлар Қозоғистон ва Корея ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг кенг кўламли масалаларини кўриб чиқадилар. Музокаралар якунида бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланади. Қасим-Жомарт Тоқаев Мун Чжэ Ин билан биргаликда кореялик бизнес раҳбарлари билан учрашади.

Бундан ташқари, Давлат раҳбари Кореянинг миллий қаҳрамони, умрининг сўнгги йилларида Қозоғистонда яшаган генерал Хон Бом Дон хотирасига бағишланган тадбирда иштирок этади ва Ватан қурбонлари ёдгорлик пойига гулчамбар қўяди.

Шундан сўнг, Кореянинг йирик компаниялари иштирокида бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилади. Шунингдек, у БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун билан учрашиши режалаштирилган.





Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив