ҚР Президенти давлат ва жамоат арбоби Балташ Турсимбаевнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди
14 Август 18:13

ҚР Президенти давлат ва жамоат арбоби Балташ Турсимбаевнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди

NUR-SULTAN. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Балташ Турсимбаевнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларига ҳамдардлик билдирган телеграмма йўллади, дея хабар беради Каzinform Ақорданинг БОРТ №1 Теlegram-каналига таяниб.

– Таниқли давлат ва жамоат арбоби Балташ Молдабайули Турсимбаевнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдираман. Балташ Молдабайули узоқ йиллар меҳнат қилиб, бир қатор юқори лавозимларда шараф билан ишлаган. У бор куч-ғайратини жамиятимиз тараққиётига бағишлади. Марҳумнинг иймони саломат, руҳи жаннатда бўлсин, - дейилади телеграммада.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив