ҚР Президенти депутатларнинг ҳокимларни тайинлашга розилик бериши ҳақида Фармон имзолади
9 Июнь 09:51

ҚР Президенти депутатларнинг ҳокимларни тайинлашга розилик бериши ҳақида Фармон имзолади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва пойтахт маслихатлари депутатларининг вилоят, республика аҳамиятига молик шаҳар ва пойтахт ҳокимларини тайинлашга розилик бериши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонни имзолади, деб хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва пойтахт маслихатлари депутатларининг вилоят, республика аҳамиятига молик шаҳар ва пойтахт ҳокимларини тайинлашга розилик бериши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида

2022 йил 08 июн

Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 87-моддасига мувофиқ, ҚАРОР қиламан:

1. Илова қилинаётган Вилоят ҳудудида жойлашган маслихатлар ёки республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва пойтахт маслихатлари депутатларининг вилоят, республика аҳамиятига молик шаҳар ва пойтахт ҳокими лавозимига тайинланишга розилик бериши тўғрисидаги низом тасдиқлансин.

2. Мазкур Фармон биринчи расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қозоғистон Республикаси

Президенти Қ. Тоқаев

Нур-Султан, Ақорда, 2022 йил 8 июн

Низом матни билан мана бу ерда танишиш мумкин.

Янгиликлар

Архив