ҚР Президенти ЕОИИнинг учинчи давлатлар билан музокараларни тезлаштиришга чақирди
27 Май 17:30

ҚР Президенти ЕОИИнинг учинчи давлатлар билан музокараларни тезлаштиришга чақирди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ЕОИИ ва учинчи давлатлар ўртасида музокаралар олиб бориш ва битимлар тузиш бўйича ишларни тезлаштиришга чақирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ушбу мураккаб даврда учинчи давлатлар ва интеграция бирлашмалари билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш масаласи алоҳида долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу йўналиш Қозоғистоннинг ЕОИИ органларига раислигининг устувор йўналишларидан бири сифатида ҳам белгиланди», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида.

Давлат раҳбари ўтган йил охирида ШҲТ билан ўзаро англашув меморандуми имзоланганини эслади.

«Менимча, аниқ лойиҳа ва ташаббуслар муҳокамасини бошлаб, тезроқ ишни амалий йўлга қўйишимиз керак. Бугун биз Индонезия билан эркин савдо шартномаси бўйича музокараларни бошлаяпмиз. Ҳиндистон билан музокаралар олиб борилмоқда, Мўғулистон билан келишув ишлаб чиқиш босқичида. Ҳозирги шароитда ушбу вектор алоҳида аҳамиятга эга, шунинг учун менимча, комиссия ва Ҳукуматлар бу ишни тезлаштириши керак», - деди Давлат раҳбари.

Янгиликлар

Архив