+7 (701) 759 90 19
USD 378.60 EUR 417.75
RUB 6.13 CNY 54.58
Янгиликлар

ҚР Президенти: Ёшларнинг ўсишига шароит яратиш – асосий вазифаларимдан бири

10 Декабрь 12:54
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти: Ёшларнинг ўсишига шароит яратиш – асосий вазифаларимдан бири

NUR-SULTAN. Kazinform – Ёшларимизнинг ўсишига шароит яратиш Президент сифатидаги асосий вазифаларимдан биридир, дея таъкидлади бугун ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ёшлар йилининг ёпилиш ва Волонтёр йилининг очилиш маросимида, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Тоқаев: Фақатгина давлат манфаатига мос ҳужжатлар имзоланиши даркор Қозоғистон иқтисодиёти 4,5 фоиз ўсди - Президент Президент раислигида Ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлиси бошланди

«Бугун мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган ёшлар пойтахтимиз Нур-Султан шаҳрига йиғилди. Сизлар билан Мустақиллик байрами арафасида дийдор кўришиб тургандимдан хурсандман. Биз учун бандан муҳим байрам бўлиши мумкин эмас. Барчангизни табриклайман. Мустақиллигимизни мустаҳкамлаб, юртимизни янада ривожлантириш муқаддас бурчимиздир», - деди Давлатимиз раҳбари.

Қозоғистон Президенти ўтиб бораётган йилда жуда муҳим воқеаларга бой бўлганлигини, Елбасы Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан Ёшлар йили самарали якунига етаётганини таъкидлади.

«Барчамиз билимли ва рақобатбардош авлод тарбиялашга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Юртимиздаги ташаббусларнинг барчаси ёшлар учун. Ёшларимизнинг ўсишига шароит яратиш Президент сифатидаги асосий вазифаларимдан биридир», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар: Ёшлар сиёсати,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив