ҚР Президенти Ички ишлар вазирини қабул қилди
3 Июнь 17:49

ҚР Президенти Ички ишлар вазирини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ҚР Ички ишлар вазири Марат Ахметжановни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президентга мамлакатдаги криминоген вазият ҳақида маълумот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга талончилик, қорамол ўғирлиги, фирибгарлик, шу жумладан интернетдаги фирибгарлик, шунингдек, маст ҳолда, маиший ва уюшган жиноятлар сонининг сезиларли даражада камайгани ҳақида маълумот берилди.

Вазир Президентга уюшган жиноятчилик ва наркотикларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Президент вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва маиший жиноятларнинг олдини олиш борасидаги ишлар натижалари билан танишди.

Марат Ахметжанов Қасим-Жомарт Тоқаевга ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятидаги бюрократияга барҳам бериш, иш жараёнларини рақамлаштириш ва автоматлаштириш, ички тартиб-қоидаларни, жумладан, давлат хизматларини оптималлаштириш бўйича ҳисобот берди.

Президентга Ички ишлар вазирлигининг криминоген ҳолат мониторингини олиб борувчи салоҳиятини таҳлил қилиш маркази кенгайтирилаётгани ҳақида маълумот берилди.

Президентга йўл ҳаракати қоидаларини қасддан бузган шахсларни аниқлашга қаратилган янги тизимнинг дастлабки натижалари ҳақидаги маълумот таништирилди.

Йиғилиш якунида Президент вазирга мамлакатимизда ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш даражасини янада ошириш бўйича қатор топшириқлар берди. Шу билан бирга, интернет-фирибгарлик ва молиявий пирамидаларга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив