+7 (701) 759 90 19
USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

ҚР Президенти: Қўшни давлатлардан  келадиган сув миқдори камайиши кузатилмоқда

14 Октябрь 08:20
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти: Қўшни давлатлардан  келадиган сув миқдори камайиши кузатилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим -Жомарт Тоқаев Нур-Султанда бўлиб ўтган «Париж битими ва Қозоғистоннинг углерод нейтраллиги мақсадларига эришиш йўллари» халқаро конференциясида қўшни давлатларнинг трансчегаравий дарёлари масаласини кўтарган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда ўрмон хўжалиги ходимларининг маоши оширилади Қозоғистонда экологик баҳолашнинг янги воситалари жорий қилинди

«Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, глобал исиш ва антропоген таъсир туфайли 2030 йилга бориб сув танқислиги 40 фоизга етиши мумкин»,-деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президентнинг сўзларига кўра, Қозоғистонда сув хавфсизлиги кўп жиҳатдан трансчегаравий дарёларнинг гидрологик ва экологик ҳолатига боғлиқ.

«Бугунги кунда қўшни давлатлардан келадиган сув ҳажмининг пасайиши кузатилмоқда. Бу дарё ва кўлларнинг табиий сув балансининг бузилишига, шунингдек, республиканинг айрим ҳудудларида экологик вазиятнинг ёмонлашишига олиб келади «, - дея Президент халқаро ташкилотларни бу ишда қўллаб -қувватлашга чақирди.

«Бирлашган Миллатлар Ташкилоти назорати остида трансчегаравий сув оқимларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни тартибга солувчи қатор халқаро шартномалар қабул қилинган. Менимча, кенгайтирилган мулоқот ва ҳамкорлик орқали халқаро мажбуриятларни бажариш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш зарур. Биз бу масалада шериклар ва халқаро ҳамжамиятнинг қўллаб -қувватлашига умид қиламиз«, -деди Президент.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив