ҚР Президенти КХШТга аъзо давлатлар раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди
13 Январь 18:17

ҚР Президенти КХШТга аъзо давлатлар раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидаги ҳамкасбларига бугун, 13 январ куни тинчликпарвар кучлар мамлакатдан олиб чиқиб кетилгани ҳақида маълум қилди ва Қозоғистондаги теракт пайтида кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Давлат раҳбари Тинчликпарвар жамоавий кучларнинг Қозоғистонга қисқа муддатли ташрифи КХШТ нуфузли халқаро ташкилот сифатидаги фаолияти зарурлиги ва самарадорлигини кўрсатганини таъкидлади.

Янгиликлар

Архив