ҚР Президенти лотин алифбосига ўтиш ҳақида фикр билдирди
20 Декабрь 14:16

ҚР Президенти лотин алифбосига ўтиш ҳақида фикр билдирди

NUR-SULTAN. Kazinform – Лотин алифбосига ўтиш масаласида шошма-шошарликка берилмаслик керак. Бу ҳақда бугун Миллий жамоатчилик ишончи кенгаши 2-чи Мажлисида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди Kazinform мухбири.

«Лотин графикаси асосидаги алифбога ўтиш масаласида шошма-шошарликка берилмаслик керак. Атрофлича таҳлил қилиш ва янги алифбонинг барча жиҳатларини ўрганиш лозим. Лотин алифбосининг таклиф қилинган уччала нусҳаси ҳам мукаммал чиққани йўқ. Шунинг учун ушбу муаммо аниқ илмий методология орқали хал қилиниши даркор», - деди Давлатимиз раҳбари.

ҚР Президенти бу борада гап фақатгина кириллицани лотинга алмаштириш ҳақида эмаслигини таъкидлади.

«Қозоқ тилини ислоҳ қилиш, таъбир жоиз бўлса тилимизни модернизация қилиш керак. Олимларимиздан салмоқли фикрлар кутиб қоламиз. Такрор айтаман, биз қозоқ тилини ислоҳ қиламиз. Миллатимиз учун энг муҳим хал қилувчи масалада кампаниябозликка ва енгилтакликка ўрин йўқ», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив