+7 (701) 759 90 19
USD 435.76 EUR 493.41
RUB 5.89 CNY 68.37
Янгиликлар

ҚР Президенти МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди

15 Октябрь 18:00
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Беларусь Президенти раислигида видеоконференцалоқа форматида ўтган МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этди. Тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари, Молдова Бош вазири ва Ижроия қўмитаси раиси - МДҲ ижрочи котиби Сергей Лебедев ҳам иштирок этди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Қасим-Жомарт Тоқаев: Муҳтож инсонларга ғамхўрлик кўрсатиш -  қонимизда бор  фазилат Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Биринчи Президент – ​​Елбасы ҳақидаги китоби португал тилида нашр этилди Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Швейцарияга ташрифига видеошарҳ

Президент ўз нутқида бундан ўттиз йил олдин Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Абишевич Назарбоев ташаббуси билан Алматида бўлиб ўтган давлат раҳбарлари йиғилишида МДҲни тузиш тўғрисидаги тарихий Декларация қабул қилинганини эслади.

«Бу тақдирли ҳужжат янги мустақил бўлган давлатларнинг кўп қиррали ҳамкорлигига мустаҳкам асос яратди. Бугун биз ишонч билан айтишимиз мумкинки, Ҳамдўстлик постсовет ҳудудида кенг кўламли фалокатнинг олдини олишда муҳим рол ўйнади ва халқларимиз ўртасидаги ўзаро муносабатларни сақлаб қолишга ўз ҳиссасини қўшди. Энг муҳими, МДҲ нуфузли халқаро ташкилотга айланди», - таъкидлади Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари МДҲ ҳудудида биргаликдаги саъй-ҳаракатлоар натижасида самарали ҳамкорлик механизмлари яратилгани, мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий база шакллантирилгани, фаол сиёсий мулоқот ривожланаётгани, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланаётгани, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратилаётгани қўшимча қилинди.

Президент Ҳамдўстликдаги ҳамкасбларига мурожаат қилар экан, бугунги учрашув натижаларни сарҳисоб қилаётганини ва МДҲ мамлакатларининг кўп қиррали ўзаро муносабатларида янги босқични очаётганини таъкидлади.

Шу билан бирга, у ўсиб бораётган геосиёсий қарама-қаршиликларга, жаҳон иқтисодиётидаги нотинчликларга, гуманитар ва экологик муаммоларга, шунингдек пандемиядан катта зарар кўришга эътибор қаратди. Бу қийинчиликларни бартараф этиш ва кейинги ўсишни таъминлаш учун Қасим-Жомарт Тоқаев ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди ва бир қатор самарали чораларни таклиф қилди.

Давлат раҳбари савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш ва кенгайтиришни устувор вазифа деб атади. Хусусан, Президент МДҲ мамлакатлари ўртасидаги саноат кооперациясини кенгайтиришга эътибор қаратиб, иқтисодий ўзаро муносабатларга ёндашувларни такомиллаштириш зарурлигини билдирди. Шу мақсадда у камида 2025 йилгача саноат мажмуаларини ривожлантиришнинг янги дастурини ишлаб чиқишни ва хизматлар савдоси тўғрисида шартнома тузишни таклиф қилди.

Шу билан бирга, Президент умумий қишлоқ хўжалиги бозорини шакллантиришни долзарб деб билади. Унинг сўзларига кўра, МДҲ давлатларининг озиқ-овқат тизимларини ривожлантириш ва ўзаро таъсир қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш умумий манфаатларимизга жавоб беради.

Қасим-Жомарт Тоқаев ўз нутқида пандемиянинг салбий оқибатларини бартараф этиш муҳимлигига эътибор қаратди.

«МДҲ давлатлари қийин пайтларда бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва керакли ёрдам кўрсатиб, бирдамлик ва ҳамкорликнинг намунасини кўрсатди. Бу ерда Россия жуда муҳим рол ўйнади. Мамлакатларимиз СOVID-19га қарши курашда, шу жумладан, вакциналарни ишлаб чиқиш соҳасида яхши тажрибага эга. Бугун аниқки, фақат аҳолини оммавий эмлаш вазиятни ўзгартиришга ва фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлашга имкон беради», - деб ҳисоблайди Давлат раҳбари.

Бундан ташқари, Президент QazVac қозоғистон вакцинасининг юқори самарадорлиги, клиник синовлардан муваффақиятли ўтаётган янги QazcoVac-P дори ишлаб чиқарилиши ҳақида гапирди ва яна учта вакцина клиникадан олдинги синов босқичида эканлигини қўшимча қилди.

Шу нуқтаи назардан, Қасим-Жомарт Тоқаев яқин ҳамкорликка, тажриба алмашишга ва қозоғистонлик вакциналарни етказиб беришга тайёрлигини эълон қилиб, МДҲ ҳудудида эмлаш паспортларини ўзаро тан олишни тезлаштиришни таклиф қилди.

Учрашув натижасида МДҲнинг 30 йиллиги муносабати билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг Баёноти ва Ташкилотни янада ривожлантиришга қаратилган бир қатор ҳужжатлар имзоланди.




Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив