ҚР Президенти Нур-Султан шаҳри ҳокимини қабул қилди
20 Декабрь 16:29

ҚР Президенти Нур-Султан шаҳри ҳокимини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Нур-Султан шаҳри ҳокимини Алтай Кулгиновни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Президентга 11 ойда Нур-Султан шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий ривожланиши ҳақида маълумот берилди.

Давлат раҳбарига Нур-Султан шаҳрида эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, эмлаш ишларининг бориши ҳақида ҳам маълумот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Алтай Кулгиновга иссиқлик таъминоти, инфратузилма, коммунал хизмат кўрсатиш, ижтимоий уй-жой ва иншоотлар қуриш, шунингдек, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш каби соҳаларда тўпланиб қолган масалаларни ҳал этиш бўйича топшириқ берди.

Янгиликлар

Архив