ҚР Президенти Олий Суд Кенгаши раисини қабул қилди
8 Февраль 14:33

ҚР Президенти Олий Суд Кенгаши раисини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Олий Суд Кенгаши раиси Талғат Донақовни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига асосланиб.

Қасим-Жомарт Тоқаевга мамлакатда суд тизимининг умумий аҳволи, Олий Суд Кенгашининг ўтган йилги фаолияти якунлари ва жорий йилги режалари тўғрисида маълумот берилди.

Давлат раҳбарига Қозоғистон халқига Мурожаатномасида ва Республика судлар съездида берилган кўрсатмаларнинг бажарилиши тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, Президентга Олий Суд Кенгаши судьяларни танлаш сифатини ошириш учун қўлланиладиган замонавий HR ва рақамли технологияларни жорий этиш тўғрисида сўзлаб берилди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Талғат Донақовга Кенгаш фаолиятига янги технологияларни жорий этиш, шунингдек, мамлакатнинг янги ташкил этилган маъмурий судлари учун сифатли мутахассисларни танлаш бўйича кўрсатма берди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив