ҚР Президенти Олий суд раисини қабул қилди
4 Ноябрь 17:50

ҚР Президенти Олий суд раисини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Олий суд раиси Жақип Асановни қабул қилди, деб ёзади Kazinform Ақордага асосланиб.

Қозоғистон Президентига суд тизимида маъмурий адолат механизмининг татбиқ этилиши тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаевга янги судьяларни танлаш тизимини такомиллаштириш, суд амалиётининг изчиллигини таъминлаш ва суд ишларини юритиш сифатини оширишга қаратилган таклифлар ҳақида сўзлаб берилди.

Жақип Асанов шу йил 30 октябрь куни онлайн тарзда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Олий судларининг 15-йиғилиши натижалари тўғрисида маълумот берди.

Президент жиноий жараёнда прокуратура ва ҳимоячилар ўртасида аниқ мунозарани таъминлаш масаласига эътибор қаратди.

Қасим-Жомарт Тоқаев фуқаролар, тадбиркорлар ва инвесторларнинг суд тизимига бўлган ишончини ошириш адолат тизимининг асосий устувор йўналиши эканлигини таъкидлади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив