ҚР Президенти Олий суд раисини қабул қилди
23 Декабрь 18:42

ҚР Президенти Олий суд раисини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Олий суд раиси Жақип Асановни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Давлат раҳбарига яқинлашиб келаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий йўналишлари, маъмурий одил судлов механизмини жорий этишга тайёргарлик, шунингдек суд ишларида фойдаланиладиган ІТ ишланмалар тўғрисида маълумот берилди.

Жақип Асанов суд тизимининг 2021 йил июлда кучга кирадиган янги маъмурий-процессуал кодексига тайёргарлиги ҳақида сўзлаб берди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ҳар бир суд қонун устуворлигини таъминлашдаги ролини чуқур англаши кераклигини таъкидлади. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, бу фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қулай сармоявий муҳитни шакллантириш, тадбиркорлик ва умуман иқтисодиётни ривожлантириш учун муҳим вазифадир.

Қозоғистон Президенти асосий қадрият судларнинг профессионаллиги ва ҳалоллиги бўлиши кераклигини таъкидлади. Чунки келажакдаги ислоҳотларнинг муваффақияти бунга боғлиқ.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив