ҚР Президенти Олий суд раисини қабул қилди
2 Февраль 16:10

ҚР Президенти Олий суд раисини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Олий суд раиси Жақип Асановни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга суд тизимида маъмурий одил судловни жорий этишга тайёргарликлар тўғрисида маълумот берилди.

Олий суд раиси 2021 йил 1 июндан эътиборан маъмурий процессуал кодекси кучга киргандан сўнг судлар давлат идораларига қўйиладиган талабларни маъмурий адолатнинг жаҳон тизимига мувофиқ «давлат ҳокимияти органининг айблилик презумпцияси» тамойили бўйича кўриб чиқишини айтди.

Жақип Асановнинг сўзларига кўра, хорижий тажриба маъмурий одил судловни жорий этиш давлат аппаратида интизомни мустаҳкамлашга хизмат қилади, инвестиция муҳитини яратади ва иқтисодий ўсишни яхшилайди.

Давлат раҳбари ушбу Кодекс кучга кирган кундан бошлаб судлар янгиланган алгоритм асосида Қозоғистон одил судлови учун янги усулда ишлашга тайёр бўлишига ишонч билдирди.

Президент фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш давлатнинг асосий вазифаларидан бири эканлигини таъкидлади.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив