USD 434.24 EUR 492.69
RUB 5.67 CNY 68.46
Янгиликлар

ҚР Президенти  Олий суд раисини қабул қилди

9 Ноябрь 13:12
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти  Олий суд раисини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ҚР Олий суди раиси Жақип Aсановни қабул қилди. Қозоғистон Президентига суд-ҳуқуқ тизимини модернизация қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди, деб хабар қилади Aқорда матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Президенти  кучишлатар тизимлар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди ҚР Президенти: Биз биргаликда давлатимиз яхлитлигини, тинчлик ва тотувликни сақлашга муваффақ бўлдик

Олий суд раиси Президентга Маъмурий-процессуал кодекси кучга кирганидан кейин 4 ой ичида якунлари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, янги кодекснинг жорий этилиши мансабдор шахсларнинг фикрлаш тарзини ўзгартириш ва интизомини мустаҳкамлашга қаратилган.

Шунингдек, Жақип Aсанов Президентга низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларини жорий этиш, коррупцияга қарши кураш бўйича янги лойиҳаларни илгари суриш, жиноят процессида ягона суд амалиёти ва тарафлар ўртасида ҳалол рақобатни таъминлаш бўйича ҳисобот берди.

Қасим-Жомарт Тоқаев амалга оширилаётган ислоҳотлар қонун устуворлигини тўлиқ таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражасини ошириш, аҳолининг суд-ҳуқуқ тизимига ишончини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив