ҚР Президенти шахмат бўйича жаҳон чемпиони Бибисара Асаубоевани табриклади
31 Декабрь 18:00

ҚР Президенти шахмат бўйича жаҳон чемпиони Бибисара Асаубоевани табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 17 ёшли Бибисара Асаубаевани шахмат бўйича жаҳон чемпионатидаги ғалабаси билан табриклади, деб хабар беради Kazinform.

«Блиц бўйича жаҳон чемпионатидаги ёрқин ғалабаси билан Бибисара Асаубоевани табриклайман. Бу ажойиб ютуқ Янги йил арафасида барча қозоғистонликлар, айниқса, шахмат ишқибозлари учун хушхабар бўлди. Бибисарага муваффақиятлар тилайман!», - деб ёзди Президент Twitter саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, бугун Бибисара Асаубоева шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар

Архив