+7 (701) 759 90 19
USD 420.67 EUR 510.99
RUB 5.58 CNY 64.92
Янгиликлар

ҚР Президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

24 Июль 17:00
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Ақорда.

Ўхшаш янгиликлар
Давлат раҳбари: Қозоғистон вакцинаси билан эмланаман «Марказий Осиё» халқаро савдо маркази тезроқ қурилиши керак - Тоқаев Қозоғистоннинг халқаро захиралари 94,4 миллиард долларга етди

Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади ва унга масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар ва Ўзбекистон халқига фаровонлик тилади.

Давлат раҳбари Ўзбекистон Президентининг кўп асрлик дўстлик, биродарлик ва яхши қўшничиликка асосланган икки томонлама стратегик шериклик алоқаларини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолади.

Қасим-Жомарт Тоқаев икки мамлакат қийин пайтларда бир-бирини қўллаб-қувватлаб, чин биродарликнинг намунаси бўлганини таъкидлади. Шу билан бирга, Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевга Сардоба сув омбори авариясидан жабр кўрган Туркистон вилоятига кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у Қозоғистон Республикаси Ҳукумати Сирдарё вилоятининг зарар кўрган ҳудудларига озиқ-овқат маҳсулотларини юборишга қарор қилганини таъкидлади.

Суҳбат якунида томонлар минтақадаги эпидемиологик вазият тўғрисида маълумот алмашдилар ва COVID-19 эпидемияси ва унинг оқибатларига қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш истагини билдирдилар.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив