USD 435.1 EUR 493.27
RUB 5.69 CNY 68.63
Янгиликлар

ҚР Президенти  Швейцариядаги қадимий қозоқ экспонантлари сақланган музейга ташриф буюрди

30 Ноябрь 08:20
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти  Швейцариядаги қадимий қозоқ экспонантлари сақланган музейга ташриф буюрди

GENEVA. Kazinform - Қозоғистон ва Швейцария президентлари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ги Пармелан Берн тарихий музейининг Aнри Мозер коллекциясига ташриф буюришди. Бу ҳақда Ақорда сайтида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Ҳукумат муайян гуруҳлар манфаати учун эмас, балки халқ манфаати учун ишлаши керак - Тоқаев Қозоғистонда тадбиркорларнинг янги авлоди пайдо бўлади Қасим-Жомарт Тоқаев бизнесни университетларга ҳомийлик қилишга чақирди

Музокаралардан сўнг Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Швейцария Президенти Ги Пармелан таниқли дипломат ва саёҳатчи Aнри Мозернинг ноёб експонатларидан бири – қозоқ барқутидан ишланган гиламни томоша қилишди.


Экспонант Швейцария дипломатига ХIХ асрда қозоқ султони Баймуҳаммед томонидан тақдим этилган. Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан мазкур кўргазма икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларнинг ўзига хос рамзига айланди.

Aнри Мозер коллекциясида гиламлар, миллий қурол турлари: ойболталар, қиличлар, ханжарлар, шунингдек, от жиҳозлари ва бошқа буюмлар мавжуд. Қозоқ даштлари ҳукмдорлари ушбу осори-атиқаларни тадқиқотчига совға сифатида тақдим этган ва улар Швейцарияга етказилган.


Экспонатлар орасида расмларга алоҳида ўрин ажратилган. Улар нафақат қозоқ халқининг санъат асарлари, балки Қозоқ хонлиги тарихини илмий ўрганиш учун қимматли материалдир.

Президент гиламнинг ўзига хослиги ва тарихий қимматини қайд этиб, мазкур санъат асари Қозоғистонда ҳам намойиш этилишига умид қилишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 28 ноябр куни Қозоғистон Президенти Қ.Тоқаев Швейцария Конфедерациясига расмий ташриф билан борган эди.

Женевада Қасим-Жомарт Тоқаев Швейцария Федерал Президенти Ги Пармелан билан музокаралар ўтказди, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари билан учрашади, ЖССТ Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг махсус сессиясида иштирок этди ва сармоявий давра суҳбатида иштирок этди.

Бундан ташқари, Давлат раҳбари БМТнинг Женевадаги бўлими бош директори Татьяна Валовая, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси президенти Питер Маурер, Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконджо-Ивеала билан учрашди.

Қозоғистон Президенти Швейцария Президенти Ги Пармелан билан ҳам музокаралар ўтказди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив