ҚР Президенти Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Бош котибини қабул қилди
11 Ноябрь 21:42

ҚР Президенти Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Бош котибини қабул қилди

ISTANBUL. Kazinform – Қозоғистон Президентининг Истанбулга амалий ташрифи Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдат Амреев билан учрашувдан бошланди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Давлат раҳбарига Туркий кенгашнинг бўлажак саммитига тайёргарлик кўриш, жумладан, кун тартибидаги асосий масалалар ва саммит якунлари бўйича қабул қилинадиган қарорлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Бағдат Амреев, Қасим-Жомарт Тоқаевга Ташкилот фаолияти ва Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг бугунги йиғилиши якунлари ҳақида маълумот берди.

Президент саммитга тайёргарлик кўрилгани қониқарли эканини таъкидлаб, Туркий кенгашни янада ривожлантириш бўйича муҳим тавсиялар берди.


Янгиликлар

Архив