ҚР Президенти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва махсус идоралар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди
4 Март 20:24

ҚР Президенти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва махсус идоралар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев миллий хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Йиғилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва махсус идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда миллий хавфсизлик, мамлакатда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, уюшган жиноятчиликка қарши курашишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Қасим-Жомарт Тоқаев тезкор жавоб бериш ва идоралараро мувофиқлаштириш вазифаларига алоҳида эътибор қаратди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус хизматларнинг самарали ўзаро ҳамкорлиги хавфсизликка таҳдидларни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олиш имконини беради.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив