ҚР Президенти волонтерларнинг «Birgemiz» фронт-офисини тантанали равишда очиб беради
12 Февраль 09:37

ҚР Президенти волонтерларнинг «Birgemiz» фронт-офисини тантанали равишда очиб беради

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ЭКСПО кўргазмалар комплекси «Art Hub» павильонида жойлашган «Birgemiz» республика фронт-офисини тантанали равишда очиб беради, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Волонтер йили доирасида фронт-офис очилиши билан бир қаторда «QQAZVOLUNTEER.KZ» онлайн платформаси, «Bilim», «Qamqor», «Úmit», «Sabaqtastyq», «Taza Álem» ва «Saulyq» номли волонтерларнинг 7 та йўналиш майдончалари тақдимоти бўлиб ўтади.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш доирасида фуқароларнинг аниқ маҳаллий муаммоларни хал қилишга бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш учун кичик грантлар ажратиш кўзда тутилган.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид

Янгиликлар

Архив