+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

ҚР Президенти: ЯИМ бўйича Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи ўринда

12 Декабрь 16:08
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти: ЯИМ бўйича Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи ўринда

NUR-SULTAN. Kazinform – Мустақиллик шарофати билан Қозоғистон барча жабҳаларда катта ютуқларга эришмоқда. Бу ҳақда бугун Ақордада бирқатор юртдошларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаш маросимида Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қасим-Жомарт Тоқаев Kazinform ахборот агентлигини 100 йиллиги билан табриклади Россия вакцинасини сотиб олишни муҳокама қилиш учун Қозоғистон делегацияси Москвага боради ҚР Президенти Александр Лукашенкони Беларусь Президенти лавозимига қайта сайланиши билан табриклади

«Энг аввало, барчангизни асосий байрамимиз – муқаддас Мустақиллик куни билан чин қалбимдан табриклайман! Суверен давлат бўлганимизга 28 йил тўлди. Бу тарихий ғалабаларимизнинг дебочасидир. Юртимиз учун бундан муҳим байрам бўлиши мумкин эмас. Мустақиллик миллатимизнинг бебаҳо бойлигидир. Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг доно сиёсати натижасида халқимизнинг буюк орзуси ушалди. Боболаримиз бизга улкан ва жаннатмакон ерни меърос қилиб қолдиришди. Уларнинг омонатини кўз қорачиғидек сақлаб, келажак авлодга етказиш бизнинг муқаддас бурчимиздир. Озодлик йўлида курашиб, жонини фидо қилган ботирларнинг қаҳрамонлиги ҳеч қачон унутилмайди», - деди Давлатимиз раҳбари.

Қозоғистон Президенти юртимизнинг олтин даври, мустақил ривожланиш тарихи суверенитетимизни қўлга киритган ондан бошланганига тўхталди.

«Кўплаб ютуқларга эришдик. Жаҳонда 9-чи ўринни эгаллайдиган улкан ер майдонимизни сақлаб қолдик. Бутун дунё Қозоғистонни ишончли ҳамкор деб билади», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлатимиз раҳбари ўтган йиллар мобайнида халқимиз ҳаёт сифатини ошириш асосий вазифа бўлиб келганлигини айтти.

«Қийинчиликларга тўла дастлабки йилларда иқтисодиётимизни тубдан ислоҳ қилдик. Шунинг натижасида 28 йил ичида ЯИМ абсолют кўрсаткичи 16 баробар ошиб, Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи ўринга чиқди. Мамлакатимиз халқаро иқтисодиётда ўзининг муносиб ўрнини эгаллади. Чет эллардан 330 млрд доллар инвестиция киритилди. Бунинг барчаси халқимиз фаровонлигини яхшилаш мақсадида қилинмоқда», - деди ҚР Президенти.

***

Мустақиллик байрами арафасида бирқатор юртдошларимиз давлат мукофотларига сазовор бўлишди. Жумладан:

Миллий маданиятимиз ривожига қўшган ҳиссаси учун Роза Римбаевага «Қазақстанның Еңбек Ері» (Қозоғистон Меҳнат Қаҳрамони) унвони берилди. Ишлаб чиқаришдаги катта ютуқлари учун «Қазақстанның Еңбек Ері» унвони «Қазақмис корпорацияси» МЧЖ филиали – «Жезқазғантустимет» ЎБ комплекси ишчиси Турсинбек Макишевга ҳам берилди.

«Отан» (Ватан) ордени билан ёзувчи И.Жақанов, «Alageum Electric» холдинг компанияси назорат кенгаши раиси С.Қожабаев, ва бошқалар тақдирланди.

«Қазақстанның еңбек сіңірген қайраткері» (Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб) фаҳрий унвони илм-фан ва маданият соҳасининг 36 вакилига берилди. Уларнинг орасида ҳонандалар Т.Асар ва Д.Қудайберген, олим А.Жумадилдаев, киноактер Н.Есимғалиев, дирижер Р.Салаватов, балет артисти Н.Семенова ва бошқалар бор.

Бирқатор таниқли олимлар, маданият арбоблари, ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари «Парасат» (Фаросат) ордени билан тақдирланди.

ІІ даражали «Достық» (Дўстлик) орденига Қозоғистон халқи Ассамблеяси Раиси ўринбосари, «Вайнах» чечен ва ингушлар ассоциацияси бошқармаси аъзоси Ю.Келигов, айтис оқини А.Қалибекова, «Айнуры» татар-башқурт маданият маркази» ҚБ раиси А.Халиков, Қарағанди шаҳри «LITUANICA» ҚБ раиси В.Тварионас ва бошқалар сазовор бўлишди.

«Құрмет» (Ҳурмат) ордени билан шоир О.Абдилдаев, Туркистон вилояти «Жетисай қўшимча мактаб-интернати» КДМ муаллими У.Абдиев ва бошқалар тақдирланди.

Саноат, транспорт, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа моддий ишлаб чиқариш соҳаларининг 72 вакилига ІІІ даражали «Еңбек Даңқы» (Меҳнат шуҳрати) ордени берилди.

Ҳарбий бурчини ҳалоллик билан адо этган, қонун ва ҳуқуқ устуворлигини таъминлашда жонбозлик кўрсатган, мамлакатимиз мудофааси ва хавфсизлигини сақлашга ҳисса қўшганлар І ва ІІ даражали «Даңқ» (Шон-шуҳрат), І, ІІ, ІІІ даражали «Айбын» орденлари билан, «Ерлігі үшін» ва «Жауынгерлік ерлігі үшін» медаллари билан тақдирланди.

Мукофот эгаларининг тўлиқ рўйхати матбуотда эълон қилинади.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив