ҚР Президенти жорий йилда 200 та янги мактаб қуриш тўғрисида топшириқ берди
26 Январь 18:33

ҚР Президенти жорий йилда 200 та янги мактаб қуриш тўғрисида топшириқ берди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бугун Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида бу йил 200 та янги мактаб қуриш тўғрисида кўрсатма берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Президент махсус таълимга муҳтож болалар сони тобора кўпайиб бораётганини таъкидлади. Улар алоҳида ғамхўрликка муҳтож. Шу муносабат билан Ҳукуматга ўзига хос эҳтиёжлар ва замонавий стандартларни ҳисобга олган ҳолда молиялаштириш стандартларини янгилаш бўйича чоралар кўриш топширилди.

«Nur Otan» партиясининг сайловолди платформаси доирасида 2025 йилга қадар 800 та янги мактаб ваъда қилинган. Бу ишни ҳозирдан бошлаш керак. Бу йил мен 200 та янги мактаб қуриш тўғрисида топшириқ бераман», - деди Давлат раҳбари.

Янгиликлар

Архив