+7 (701) 759 90 19
USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

ҚР Президентининг ҚХА Кенгашида берган топшириқларини бажариш бўйича Ҳукумат йиғилиши бўлиб ўтди

22 Октябрь 16:08
Баҳам кўринг:
ҚР Президентининг ҚХА Кенгашида берган топшириқларини бажариш бўйича Ҳукумат йиғилиши бўлиб ўтди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари Ерали Тоғжанов раислигида 21 октябр куни Қозоғистон халқ Aссамблеяси Кенгаши йиғилишида Президент берган топшириқларни бажариш бўйича Ҳукумат йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform Primeminister.kzга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда 2022 йилда шифокорлар маошини ошириш учун 361 миллиард тенге ажратилади

Тадбирда раис ўринбосари - ҚХА котибияти мудири М. Aзилханов, Қозоғистон Республикаси Парламенти депутатлари, вазирлар, маҳаллий ижро этувчи органлар вакиллари иштирок этишди.

Бош вазир ўринбосари аҳоли зич жойлашган жойлардан фуқароларни мамлакат меҳнат ресурслари етишмайдиган ҳудудларига ихтиёрий равишда кўчиришни рағбатлантириш, миллий тилли мактабларда билингвал таълим моделини жорий этиш, давлат тилини ўқитиш самарадорлигини ошириш чораларини кучайтириш, оналар кенгашларини ривожлантириш, этник гуруҳларни янада бирлаштириш, миллатлараро низоларнинг олдини олиш ва бошқалар ҳақида аниқ кўрсатмалар берди.

Президент биринчи марта Қозоғистон халқ Ассамблеясининг ватанпарвар ташкилот сифатида таърифини эълон қилди ва бу ғояни илгари суриш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Е. Тоғжанов этнослараро муносабатларни мустаҳкамлашда вилоят ҳокимлиги фаолиятини фаоллаштириш, фуқароларнинг этник ёки лингвистик сабабларга кўра ҳуқуқлари бузилган ҳар бир ҳолат юзасидан аҳоли билан аниқ профилактик ва тарғибот ишларини олиб боришни топширди.

Шунингдек, Фёдор Достоевскийнинг 200 йиллигига бағишланган хотира тадбирларини ташкил этиш ва таниқли инсонлар дўстлигининг тарихий мисоллари орқали этник гуруҳларнинг маънавий яқинлашуви бўйича тизимли иш олиб бориш топширилди.

Президентнинг Қозоғистон халқ Aссамблеяси Кенгаши йиғилишида берган топшириқлари Ҳукуматнинг қаттиқ назорати остида ва алоҳида кўрсатмалар протоколи доирасида амалга оширилади.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив