ҚР Сенати Қирғизистонга ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимни ратификация қилди
26 Май 11:18

ҚР Сенати Қирғизистонга ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимни ратификация қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Парламенти Сенати Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида Марказий Осиё минтақаси хавфсизлигини таъминлашда ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимни ратификация қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Битим 2021 йил 7 декабрда Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Қўмондони топшириқларини бажариш ва Қирғизистон томонининг ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш бўйича сўровини бажариш доирасида имзоланган.

«Шартномада Қирғизистонга номи ва ҳажми дипломатик каналлар орқали келишилган ҳарбий мулкни бир марталик ўтказиш назарда тутилган. Қозоғистон томони Қирғизистон Республикасининг Қўй-Тош аҳоли пунктига автомобил транспорти орқали ҳарбий техника етказиб бериш харажатларини таъминлайди», — деди Мудофаа вазири ўринбосари Султан Камалетдинов Сенат ялпи мажлисида.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Қирғизистон томони олинган ҳарбий мулкдан фақат хавфсизлик мақсадида фойдаланади, уни учинчи шахсга бермайди ва МДҲга аъзо давлатларга қарши фойдаланмайди.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Янгиликлар

Архив