+7 (701) 759 90 19
USD 421.58 EUR 496.83
RUB 5.53 CNY 62.2
Янгиликлар

ҚР Сенати Раиси: Янги қонун парламентдаги мухолифатга кафолат беради

28 Май 12:50
Баҳам кўринг:
ҚР Сенати Раиси: Янги қонун парламентдаги мухолифатга кафолат беради

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев парламентдаги мухолифатга кафолат берувчи қонунчилик ҳақида ўз муносабатини билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Маълумки, Президент Миллий жамоатчилик ишончи кенгашининг иккинчи йиғилишида бир қатор сиёсий ислоҳотларни таклиф қилганди. Бугун биз унинг доирасида ишлаб чиқилган иккита муҳим қонун лойиҳасини қабул қилдик. Шунга кўра, мамлакатда демократик жараённи янада ривожлантириш учун амалдаги қонунчиликка «парламентдаги кўпчилик« ва «парламент мухолифати« тушунчалари киритилган», - деди М.Ашимбаев Сенатнинг ялпи мажлисида.

У янги қонун парламентдаги мухолифатни кафолатлашини таъкидлади.

«Қонунда Мажилисга сайланган парламент оппозициясининг ваколатлари ва уларнинг фаолиятини таъминлаш механизмлари аниқ белгиланган. Ишончимиз комилки, Президент таклифи билан қабул қилинган янги қонун мамлакатда парламентдаги мухолифатга кафолат беради, шунингдек, Қозоғистонда профессионал парламентаризмнинг янги босқичига йўл очади», - деди Сенат Раиси.

Таъкидлаб ўтамиз, бугун ҚР Парламенти Сенати «ҚР Парламенти ва унинг депутатларининг мақоми тўғрисида»ги ҚР Конституциявий қонуни ва «ҚР Парламенти қўмиталари ва комиссиялары тўғрисида»ги ҚР Қонунига парламент оппозицияси масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунни қабул қилди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив