ҚР сенаторлари палатанинг навбатдаги мажлисида қандай масалаларни кўриб чиқадилар
17 Январь 14:55

ҚР сенаторлари палатанинг навбатдаги мажлисида қандай масалаларни кўриб чиқадилар

NUR-SULTAN. Кazinform - Сенат Cпикери Маулен Ашимбаев раислигида палата Бюросининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сенатнинг 20 январдаги мажлиси кун тартиби тасдиқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Палатанинг навбатдаги йиғилишида депутатлар Президент Фармони билан тайинланган Бейбит Исабаевни Сенат Доимий қўмитаси аъзолигига сайлаш масаласини кўриб чиқадилар.

Сенатда «Моддалар ва материалларнинг таркиби ва хоссаларининг намунавий намуналарини ишлаб чиқиш ва қўллаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилади.

Мазкур келишув савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва бошқа ҳамкорлик соҳаларида техник тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек, давлатнинг моддалар ва материалларнинг стандарт намуналарига бўлган эҳтиёжини қондиришни назарда тутади.

Шунингдек, «Қозоғистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги «Қозоғистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ва «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати билан Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати ўртасидаги халқаро солиқ тартиб-қоидаларини такомиллаштириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш» қонун лойиҳалари тегишли қўмиталарга тарқатилди», — дейилади Сенат матбуот хизмати хабарида.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Янгиликлар

Архив