30.03.2023 14:08 Қозоғистонда болаларни 1-синфга қабул қилиш учун аризаларни топшириш муддати эълон қилинди ASTANА. Кazinform - Янги ўқув йилида 400 мингдан ортиқ болалар биринчи синфга боради. Биринчи синфга қабул қилиш учун ариза топшириш 1 апрелдан бошланади ва 1 августга қадар давом этади, деб хабар беради ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати.
24.03.2023 18:06 Қозоғистонда мактаблар хавфсизлик бўйича аттестациядан ўтказилади ASTANA. Kazinform – Қозоғистон мактаблари хавфсизлик аттестациясидан ўтказилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
24.03.2023 15:47 Қозоғистонда 5-синф ўқувчиси рақсга тушувчи робот ясади ASTANA. Kazinform – Туркистон вилоятидаги мактаб ўқувчиси қозоқ халқининг миллий рақси қара жорға рақсини «биладиган» робот ясади, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлигига таяниб.
23.03.2023 18:20 Туркистонлик ўқувчи «Ақлли ферма» лойиҳасини яратди ASTANA. Кazinform – Ахборот-коммуникаwия технологиялари ривожланиши билан бир қаторда турли «ақлли» нарсалар ҳам кўпайди. Улардан бири «ақлли» фермадир. Бу Туркистон вилояти Тўлеби туманидаги 6-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Елдос Елунинг тадқиқот лойиҳасининг бир қисмидир, деб хабар беради Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати.
17.03.2023 12:27 Қозоғистонлик 57 нафар ўқувчи иккита халқаро олимпиаданинг совриндорлари бўлишди ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида математика бўйича Осиё-Тинч океани минтақаси ва «Ипак йўли» халқаро олимпиадалари якунланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
10.03.2023 09:12 Қозоғистонда Ўқитувчилар куни энди 5 октябрда нишонланади ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда ўқитувчиларнинг касб байрами – Ўқитувчилар куни энди 5 октябр куни нишонланади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ҳукумати тегишли қарор қабул қилди, дея хабар беради Kazinform.
09.03.2023 21:12 Астаналик ўқувчилар Microsoft компанияси грантини ютиб олишди ASTANА. Кazinform – Республика физика-математика мактаби ўқувчилари Арсен Қилишбек ва Владимир Борзенков Microsoft for Startups компаниясининг стартаплар учун 550 долларлик грантини қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform.
09.03.2023 14:33 Қозоғистонда мактаб дарсликларини ким ёзади ASTANA. Kazinform – ҚР Таълим вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда дарсликларни ишлаб чиқиш ва чоп этиш ишлари рақобат муҳитига берилган. Шунга кўра, ҳозирда ўқув адабиётлари ташкил этилган муаллифлик жамоасига эга нашриётлар томонидан ишлаб чиқилмоқда, деб хабар беради Kazinform.
07.03.2023 20:10 Қозоғистонда туман ва моношаҳарларда робототехника кабинетлари очилади ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ўқувчилари талабга эга бўлган муҳандислик кўникмаларини ўрганадилар. Янги ўқув йилига қадар 161 та туман мактабларида ва моношаҳарлардаги 28 та мактабда робототехника кабинетлари ташкил этилади, дея хабар бермоқда Kazinform.
07.03.2023 14:38 Қозоғистонда дарсликларнинг 79 фоизи рақамлаштирилди ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда мактаб дарсликларининг 79 фоизи рақамлаштирилди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
07.03.2023 14:13 Қозоғистонда мактабларни видеокузатув тизимлари билан таъминлаш 2,5 баробарга ошди ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда таълим ташкилотлари хавфсизлигини таъминлашда ижобий динамика кузатилмоқда. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаев маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
04.03.2023 09:40 Алматилик ўқувчилар математика ва механика бўйича халқаро танловда ғолибликни қўлга киритди ALMATY. Kazinform – Алмати терма жамоаси Ў.Жолдасбеков номидаги математика ва механика бўйича 12-халқаро илмий-тадқиқот лойиҳалари танловида 4 олтин, 2 кумуш ва 4 бронза медалини қўлга киритди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
03.03.2023 13:55 Чимкентда 2029 йилгача 80 та мактаб қурилади SHYMKENT. Кazinform – 2023-2029 йилларда Чимкент шаҳри таълим тизимини ривожлантириш бўйича минтақавий «йўл харитаси» қабул қилинди, дея хабар беради Кazinform ҚР Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
01.03.2023 15:55 Таразлик ўқувчи ёнғин ўчирувчи робот ясади TARAZ. Kazinform – Тараздаги 7-сонли мактаб-гимназия ўқувчиси ёнғин пайтида одамларни қутқаришга ёрдам берувчи роботни ихтиро қилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим вазирлигига таяниб.
27.02.2023 22:20 АҚШда бўлиб ўтадиган робототехника бўйича жаҳон чемпионатига 50 га яқин қозоғистонлик ёшлар боради ASTANA. Kazinform – Астанада ўтказилган «Central Asia FIRST CHAMPIONSHIP-2023» Марказий Осиё робототехника ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
26.02.2023 15:40 Қозоғистонда мактаб директорларининг кадрлар захираси яратилади ALMATY. Кazinform - Мактаб директорларининг кадрлар захираси яратилади. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаев Алмати ўқитувчилари билан учрашувда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
21.02.2023 19:14 Қозоқ тилида таълим берадиган боғчаларга талаб ортиб бормоқда – вазирлик ASTANA. Kazinform – Мактабгача таълим муассасаларида қозоқ тилини ўргатувчи гуруҳларга талаб ортиб бормоқда. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазирлигининг «Болаларни эрта ривожлантириш институти» директори Манара Адамова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
21.02.2023 17:55 Жорий йилда Астанада 13 та янги мактаб қурилиши режалаштирилган ASTANA. Kazinform - «Қулай мактаб» пилот лойиҳаси доирасида икки сменада 88,8 минг ўқувчига мўлжалланган 24 та мактаб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда брифингда Астана шаҳар таълим бошқармаси бошлиғи Қасимхан Сенғазиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
21.02.2023 14:30 Қозоғистонда мактабгача таълим муассасаларида 97 мингдан ортиқ педагог фаолият юритмоқда ASTANA. Kazinform – ҚР Таълим-маориф вазирлигининг Мактабгача таълим департаменти директори Наталья Жумадилдаеванинг маълум қилишича, жорий йилда болалар боғчаларида 21 минг нафар тарбиячи малака ошириш курсларидан ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
21.02.2023 13:36 Робототехника: Марказий Осиёда ғолиб бўлган ёшлар АҚШга боради ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг Таълим-маориф вазирлиги ва USTEM Robotics жамоат фонди кўмагида 24-26 февраль кунлари Астана шахридаги ал-Фаробий номидаги ўқувчилар саройида Марказий Осиё ўйинлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform.