ҚР тарихида илк ТИВлараро маслаҳатлашувлар ўтказилди
7 Май 13:41

ҚР тарихида илк ТИВлараро маслаҳатлашувлар ўтказилди

BRÚSSEL. Kazinform – Қозоғистон дипломатияси тарихида биринчи марта Қозоғистон ва Люксембург ТИВлараро маслаҳатлашувлар ўтказилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон ва Люксембург ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги арафасида Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Европа департаменти директори Олжас Сулейменов икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувларда иштирок этди.

Музокараларда Люксембург делегациясига ТИВ Сиёсий департаменти директори Вероника Доккендорф бошчилик қилди.

Маслаҳатлашувлар чоғида томонлар ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилдилар.

Нур-Султан ва Люксембург ўртасидаги ҳамкорликни БМТ, ЕХҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида, шунингдек, Европа Иттифоқи билан ўзаро ҳамкорлик орқали янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокамасига алоҳида эътибор қаратилди.

Люксембург томони амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини билдирди ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлигини таъминлаш муҳимлигига эътибор қаратиб, бу борада бундан кейин ҳам амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади.

Томонлар, шунингдек, Люксембург жаҳон етакчиларидан бири сифатида эътироф этилган молия, юқори технологиялар, космик индустрия, рақамлаштириш ва яшил энергия соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш орқали ўзаро савдо ҳажмини ошириш зарурлигини таъкидладилар.


Муаллиф: Арнур Рахимбеков

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив