ҚР Ҳукумати 2022 йилда Парламентга 31 та қонун лойиҳасини киритиш ниятида
10 Ноябрь 14:15

ҚР Ҳукумати 2022 йилда Парламентга 31 та қонун лойиҳасини киритиш ниятида

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Ҳукумати 2022 йилда 31 та қонун лойиҳасини ишлаб чиқади. Бу ҳақда Қозоғистон Адлия вазири Марат Бекетаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳукуматнинг 2022 йилга мўлжалланган қонун режаси лойиҳасида 31 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Жорий йилнинг биринчи ярмида Парламентга 11 та, иккинчи ярмида эса 20 та қонун лойиҳаси киритилиши керак. Умуман олганда, режа лойиҳаси Президент ва давлатнинг стратегик ҳужжатларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ишлаб чиқилган», — деди вазир бугун Ҳукумат йиғилишида.

Шундай қилиб, у «Қозоғистон Республикасининг Ижтимоий кодекси тўғрисида», «Касбий малака тўғрисида»ги ва «Aгломерацияларни ривожлантириш тўғрисида»ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш Президентнинг жорий йилнинг 1 сентябридаги Мурожаатномасини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режасидан келиб чиқаётганини таъкидлади.

«Бундан ташқари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мувофиқликни баҳолаш ва иссиқлик энергиясига оид янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш режалаштирилган. «Ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунга кўра, режа лойиҳаси Президент томонидан тасдиқланиши керак. Режа лойиҳасини Президент Aдминистрациясига юбориш таклиф қилинмоқда», — деди Марат Бекетаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Янгиликлар

Архив