Кутубхоналар замонавий рақамли воситаларга эга бўлиши керак – ҚР Маданият вазири
12 Август 22:12

Кутубхоналар замонавий рақамли воситаларга эга бўлиши керак – ҚР Маданият вазири

NUR-SULTAN. Кazinform - Кутубхоналарни замонавий рақамли воситалар билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Даурен Абаев Ақтўбе вилоятига амалий ташрифи чоғида айтиб ўтди, дея хабар беради Кazinform департамент матбуот хизматига таяниб.

Вазир дастлаб М. Ломоносов номидаги марказий шаҳар кутубхонасига ташриф буюрди. Муассаса фондида 28 мингга яқин китоб мавжуд. Даурен Абаев кутубхоналар китобхонлар учун қулай шарт-шароитлар яратиши, замонавий рақамли воситалардан фойдаланишини таъминлаши, китоб фондини бойитиши зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, вазир жисмоний имконияти чекланган шахслар учун жисмоний тарбия ва дам олиш мажмуаси қурилишининг бориши билан ҳам танишди. Янги марказда бассейн, стол тенниси зали ва ҳар томонлама спорт зали бўлади. Иншоот қурилишини йил охиригача якунлаш режалаштирилган.

Даурен Абаев сармоя киритиш ҳамда минтақани халқаро бозорда ва мамлакат ичида тарғиб қилиш билан шуғулланувчи Visit Aktobe туристик ахборот марказига ташриф буюрди. Вазирга туризм инфратузилмасини яхшилаш ва соҳага хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича режалар ҳақида маълумот берилди.

Бундан ташқари, Даурен Абаев «Абат Байтақ қабристони» республика аҳамиятига молик ёдгорлик ва «Алия» вилоят ватанпарварлик тарбияси марказига ташриф буюрди.

Бугун вазир фуқароларни шахсий масалалар бўйича қабул қилади ва «Baqytty Bala – 2022» IV очиқ болалар вокал фестивал-танлови иштирокчилари билан учрашади.

Фото: gov.kz


Янгиликлар

Архив