+7 (701) 759 90 19
USD 378.60 EUR 417.75
RUB 6.13 CNY 54.58
Янгиликлар

Қувайт Қозоғистонга мунтазам рейсларни йўлга қўяди

9 Декабрь 15:38
Баҳам кўринг:
Қувайт Қозоғистонга мунтазам рейсларни йўлга қўяди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қувайтнинг «Jazeera Airways» авиакомпанияси 2020 йил ёз ойларидан бошлаб Қозоғистонга мунтазам рейсларни йўлга қўяди, деб хабар беради Kazinform мухбири Фуқаро авиацияси қўмитасига ҳавола қилиб.

Ўхшаш янгиликлар
Нур-Султандан Тошкентга учиши лозим бўлган самолёт кечиктирилмоқда Пойтахт аэропортида қор бўрони туфайли 14та рейс қолдирилди ҚР Президенти: Эрон ўз айбини тан олгани муҳим қарор бўлди

Давлатимиз раҳбарининг топшириғини бажариш доирасида Қувайт авиакомпанияларига Қозоғистоннинг 11та аэропортига (Нур-Султан, Алмати, Чимкент, Ақтау, Қарағанди, Ўскемен, Павлодар, Кўкшетау, Тараз, Петропавл, Семей) «очиқ осмон» режими орқали парвозларни амалга оширишга рухсат берилди. Шунинг натижасида икки мамлакатнинг белгиланган авиакомпаниялари ҳафтасига 14та мунтазам йўловчилар рейси ва чекланмаган юк парвозларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди», - дея маълум қилди қўмита матбуот хизмати.

Томонлар ҳукуматлараро келишув лойиҳасининг матнини имзолашга тайёрламоқда.

«Эришилган келишув натижасида Қувайтнинг «Jazeera Airways» авиакомпанияси 2020 йил ёзидан бошлаб Қозоғистонга мунтазам рейсларни амалга ошириши мумкин», - деди идора вакиллари.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Туркия, Малайзия, Австрия каби кўплаб мамлакатларнинг авиакомпаниялари билан рейслар сонини орттириш ҳақида келишувларга эришилганини маълум қилгандик.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив