Ла-Манш бўғозини қайиқда кесиб ўтмоқчи бўлган беш нафар мигрант ҳалок бўлди
25 Ноябрь 10:58

Ла-Манш бўғозини қайиқда кесиб ўтмоқчи бўлган беш нафар мигрант ҳалок бўлди

PARIS. Кazinform - Франция қирғоқларида ноқонуний равишда Ла-Манш бўйлаб ўтмоқчи бўлган мигрантларни олиб кетаётган қайиқнинг қулаши оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kazinform AFPга таяниб хабар беради.

Франция Ички ишлар вазирлигидаги манбага кўра, Париж вақти билан 14:00 атрофида балиқчи Кале шаҳридаги Ла-Манш бўйида ўн бешга яқин одам топилганини маълум қилган. Қутқарув операцияси чоғида беш киши ҳалок бўлгани аниқланди, яна беш киши ҳушсиз ҳолатда топилган.

Ички ишлар вазири Жеральд Дарманен воқеа жойига борди.

Ла-Манш ва Пас-де-Калени кесиб ўтишга уринаётган ноқонуний мигрантлар сони муттасил ортиб бормоқда. Минтақавий денгиз префектураси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 январидан 31 августига қадар 15,4 минг ноқонуний мигрант Франция қирғоқларидан денгиз орқали Буюк Британияга етиб боришга ҳаракат қилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив