Мўғулистон ва Қозоғистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилди
16 Март 19:23

Мўғулистон ва Қозоғистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилди

ALMATY. Kazinform – Алмати аэропортида Мўғулистоннинг Хунну Эйр авиакомпаниясининг Алмати – Улан-Батор йўналиши бўйича янги халқаро рейси очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги маълумотларига кўра, Улан-Батор-Алмати-Улан-Батор йўналишида рейслар ҳафтада бир марта, чоршанба кунлари 98 ўринли Е-190 самолётларида амалга оширилади.

Парвозларнинг очилиши икки давлат фуқароларига Қозоғистон ва Мўғулистон ўртасида эркин саёҳат қилиш, шунингдек, савдо-иқтисодий, туризм ва бизнес ҳамкорликни ривожлантириш имконини беради.

Янгиликлар

Архив