USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

Мактабларда янги йил тадбирлари  ўтказилмайди – Қозоғистон Таълим вазирлиги

2 Декабрь 12:55
Баҳам кўринг:
Мактабларда янги йил тадбирлари  ўтказилмайди – Қозоғистон Таълим вазирлиги

NUR-СУЛТОН. Кazinform - Қозоғистон Таълим ва фан вазири Aсхат Aймағамбетов мактабларда оммавий тадбирлар ўтказиш бўйича саволга жавоб берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда 60 минг беморга мўлжалланган дори воситаларининг 2 ойлик захираси мавжуд Коронавирус: Туркистондан бошқа барча вилоятлар «қизил» зонада Қозоғистонда коронавирус билан касалланиш тез суръатлар билан ўсиб бормоқда

Эслатиб ўтамиз, яқинда Қозоғистон Бош санитария врачи Ерлан Қиясов Қозоғистон ҳудудида «Омикрон» коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича янги қарор чиқарган эди.

«Мактабларда эрталабки ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказилмайди. Бунда Бош санитария врачининг қарори бўлгани учун биз уни бажаришга мажбурмиз. Шу боис мактабда эрталабки ва бошқа байрам тадбирлари ўтказилмайди», — деди А. Aймағамбетов Сенат ялпи мажлисидан кейин журналистлар саволларига жавобан.

Унга кўра, бир синфда байрам ўтказиш тўғрисидаги қарор мактаб маъмурияти даражасида қабул қилинади.

Мухбирлар «омикрон» штаммининг тарқалиши муносабати билан талабаларни масофавий таълимга ўтказиш имкониятлари ҳақида ҳам сўрашди.

«Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Идоралараро комиссияси қарори доирасида ишлаймиз. Ҳозирда хулоса чиқариш учун етарли маълумотлар йўқ», — деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив