Мамлакат тақдирини белгилаб берган тарихий воқеаларга муносиб баҳо бериш даркор - Тоқаев
16 Июнь 22:06

Мамлакат тақдирини белгилаб берган тарихий воқеаларга муносиб баҳо бериш даркор - Тоқаев

ULYTAÝ. Kazinform – Ўтмишга адолатли баҳо бермай туриб, ёруғ келажакка умид қилиш қийин. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Улитау вилоятидаги Миллий қурултой йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Миллий ўзлигимизни мустаҳкамлаш – энг муҳим вазифалардан бири. Янги Қозоғистон, биринчи навбатда, қадриятларнинг янгиланиши, шунингдек, жамиятдаги мулоқот маданиятининг ўзгаришини англатади. Буни аввал ҳам бир неча бор айтганман. Яна бир муҳим вазифа тарихий адолатни қарор топтиришдир. Биз бир вақтлар унутилган халқ фарзандларининг исмларини қайта тиклашимиз керак», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Шу муносабат билан Давлат раҳбари мамлакат тақдирини белгилаб берган тарихий воқеаларга муносиб баҳо бериш муҳимлигини таъкидлади.

«Охирги икки йилда бу йўналишда катта ишлар амалга оширилди. Халқимизнинг кўзга кўринган сиймоларининг номлари улуғланди, тарихий саналар тикланди. Шундай қилиб, юртимизнинг чинакам йилномаси ёзилмоқда. Ўтмишга адолатли баҳо бермай туриб, ёруғ келажакка умид қилиш қийин. Буни чуқур англаш керак», - деди Президент.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив