Мансур Тошматов МДҲнинг «Ҳамдўстлик юлдузлари» мукофоти лауреати бўлди
22 Декабрь 12:14

Мансур Тошматов МДҲнинг «Ҳамдўстлик юлдузлари» мукофоти лауреати бўлди

NUR-SULTAN. Kazinform – Сешанба куни Москвада бўлиб ўтган тантанали маросимда МДҲнинг тўққизта давлати ғолибларига «Ҳамдўстлик юлдузлари» давлатлараро мукофотлари топширилди, деб хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

«Ҳамдўстлик юлдузлари» – МДҲнинг гуманитар соҳадаги юксак ютуқлари учун бериладиган мукофот. Унинг эгалари орасида Москва давлат халқаро муносабатлар институти ректори, Россия Фанлар академияси академиги Анатолий Торкунов, Россия-Арман университети ректори Армен Дарбинян (Арманистон), физикларнинг муаллифлик жамоаси: Александр Тузиков, Сергей Золотой ва Сергей Кореняко (Беларусь), Астрофизика институти директори Гулчеҳра Коҳирова (Тожикистон), Миллий фанлар академиялари президентлари Мурат Жуматаев (Қирғизистон) ва Ион Тигинян (Молдова).

Шунингдек, совриндорлар қаторида қозоқ ёзувчиси Олжас Сулейменов, озарбайжонлик опера хонандаси Эльчин Азизов, ва Ўзбек эстрада-симфоник оркестри дирижёри Мансур Тошматов ҳам бор.

Маросимда, шунингдек, гуманитар соҳада ўзини намоён этган ёшлар учун «Дебютлар ҳамдўстлиги» мукофотлари топширилди.

Мукофот МДҲда Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги сифатида эълон қилинган 2020 йил якунлари бўйича топширилди. Ғолиблар қаторида «Олий иқтисодиёт мактаби» Миллий тадқиқот университети ходими Антон Азаренков, Смоленск давлат университети кафедраси ўқитувчиси, ўқитувчилар Заур Маммадов (Озарбайжон), Армен Айвазян (Арманистон), журналист Екатерина Мисливец (Беларусь), рассом Алмас Нургўжаев (Қозоғистон), А.Малдибаев номидаги Миллий академик опера ва балет театри солисти Фарух Садирқулов (Қирғизистон), «Россия тарихий ва ватанпарварлик клуби» жамоат ташкилоти раҳбари Алексей Петрович (Молдова), Тожикистон Миллий музейи экскурсия бўлими бошлиғи ўринбосари Муминпур Мубирхони, Ўзбекистон Қуролли Кучлари музейи етакчи илмий ходими Барно Исахова.

Тадбир аралаш форматда бўлиб ўтди, маросимда Россия Федерацияси Президентининг махсус вакили Швидкой, Озарбайжон элчиси Бюльбюл оғли ва Давлатлараро гуманитар ҳамкорлик жамғармаси ижрочи директори Анатолий Иксанов иштирок этди ва ғолиблар видеотасвирга чиқди.

Тақдирлаш маросими учун МДҲ давлатларининг Ёшлар симфоник оркестри махсус концерт дастури тайёрлади. Ғолибларга махсус диплом, кўкрак нишони ва сертификат топширилади. Мукофотнинг нақд эквиваленти 2 миллион рус рублини ташкил қилади.


Янгиликлар

Архив