Мартдаги тестда қозоғистонлик битирувчиларнинг 70% дан ортиғи энг юқори балл тўплаган
8 Апрель 11:13

Мартдаги тестда қозоғистонлик битирувчиларнинг 70% дан ортиғи энг юқори балл тўплаган

NUR-SULTAN. Kazinform – Март ойидаги миллий ягона тест синовларида абитуриентларнинг 70 фоиздан ортиғи чегара балл тўплади, бу ўтган йилга нисбатан 6 фоизга кўпдир. Ўртача баллга келсак, у деярли 69 баллни ташкил этди. Максимал балл – 135 балл, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Март ойидаги миллий ягона тест синовларида жами 105 мингга яқин киши иштирок этди. Шундан 78,2 фоиз битирувчилар қозоқ тили, 21,7 фоизи рус тили, 0,2 фоизи инглиз тилидан тест синовларидан ўтган. 72 нафар имтиҳон топширувчи 130 дан юқори балл тўплади.

Март ойидаги миллий ягона тестда 211 нафар алоҳида таълимга муҳтож болалар иштирок этди. Ўтган йили ушбу даврда кўриш, эшитиш ва таянч-ҳаракат аъзолари фаолияти бузилган 35 нафар абитуриент тестдан ўтказилди.

Қайд этиш жоизки, жорий йилда биринчи марта алоҳида эҳтиёжли битирувчиларга тест топшириқларини бажариш учун асосий 240 дақиқадан ташқари яна 40 дақиқа қўшимча вақт берилди.

Профил фанларининг энг машҳур комбинацияси «Математика-Физика» ва «Химия-Биология»дир. Ушбу фанлар мос равишда 27% ва 19% иштирокчилар томонидан танланади. Энг кам «Кимё-физика» (0,12%) комбинациясига берилади.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив