+7 (701) 759 90 19
USD 378.60 EUR 417.75
RUB 6.13 CNY 54.58
Янгиликлар

Машҳур ҳонанда ўз концертини ташлаб, Димашни кўриш учун Нью-Йоркга учиб келди

11 Декабрь 11:55
Баҳам кўринг:
Машҳур ҳонанда ўз концертини ташлаб, Димашни кўриш учун Нью-Йоркга учиб келди

NEW YORK. Kazinform – Грэмми мукофоти ғолиби, таниқли Перу ҳонандаси Ева Айлан Димаш Қудайбергенни кўриш учун ўз концертини ташлаб Нью-Йоркга учиб келди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Европанинг 11та шаҳрида Димашнинг яккахон концерти бўлиб ўтади Димаш Джеки Чаннинг янги фильмининг саундтрекини ижро этди Россияда Қозоғистон фуқароси паспортини расмийлаштириш муддати қисқартилди

dimashnews.com сайтининг маълум қилишича, икки ҳонанда Д.Қудайбергеннинг Нью-Йоркдаги концертида учрашди. Ева Айланнинг айтишича, у Димашнинг қўшиғини илк маротаба ўз умридаги энг қийин пайтда тинглаган. Онаси вафотидан сўнг энг яхши кўрган қўшиқлари ҳам ҳонанданинг кўнглини кўтара олмабди. Ўшанда тасодифан Facebookда Димаш ижросидаги «S.O.S» қўшиғи видеосига кўзи тушади.

«Шундан бери сенинг қўшиғингни тинглайман. Бу мени чуқур депрессиядан қутқарди», - дея Димашга миннатдорчилигини билдирди перулик ҳонанда.

Унинг айтишича, машҳур ҳонанда шу ҳафтада концерт бериши керак экан. Аммо қозоғистонлик улкан истеъдод соҳибини кўриш учун ўз концертини кейинга қолдириб, Нью-Йоркга учиб келибди.

Эслатиб ўтамиз, Нью-Йорк шаҳрида Димашнинг «Arnau tour ENVOY» номли катта концерти бўлиб ўтмоқда.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар: Маданият,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив